Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди
Шоу-Бизнес
Россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев Тошкентга келгани, ўзбекистонлик санъаткорлар — Раъно Шодиева ва Карим Мирҳодиев билан бирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг биринчи босқич талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида суратга тушгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Мазкур қисқа метражли фильмнинг овозлаштириш ҳамда монтаж жараёнлари ниҳоясига етди. Фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Ёпиқ премьерада фильм ижодкорлари ҳамда таниқли ўзбек режиссёрлари иштирок этишди.
Фильмнинг узвий давомийлиги 11 дақиқани ташкил қилади.
Фильм продюсери Ойбек Абдушукуровнинг маълумотларга кўра, овозлаштириш хамда фильмнинг тасвир ечими Москва шаҳрининг йирик компанияларида амалга оширилган. Россиянинг «Фестагент» компанияси билан фильм 100 дан ортик халкаро фестивалларга юбориш буйича шартнома имзоланди.
Тез кунда фильмнинг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси ҳам бўлиши режалаштирилган бўлиб, унга Дмитрий Дюжевнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.
Маълумот учун, HD CINEMA кинокомпанияси томонидан суратга олинган филмнинг лойиҳа ва ғоя муаллифи — Абдужамил Содиқов, сценарий муаллифлари — Дилмурод Масаидов, Мансур Васати, оператор — Дилмурод Турдибоев, продюсер — Ойбек Абдушукуров.
UMX.UZ
Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории