×

ali2001(26)

ШРИ-ЛАНКАЛИК ЎСМИР ПРЕЗИДЕНТ САЙТИНИ БУЗИБ КИРИБ, БИТИРУВ ИМТИҲОНЛАРИ КЎЧИРИЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

ШРИ-ЛАНКАЛИК ЎСМИР ПРЕЗИДЕНТ САЙТИНИ БУЗИБ КИРИБ, БИТИРУВ ИМТИҲОНЛАРИ КЎЧИРИЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ
Новости мира
01.09.2016, 13:26
954
0
Шри-Ланкалик 17 ёшли ўсмир президенти сайтини бузиб кириб, битирув имтиҳонларини бошқа кунга кўчиришга даъват этгани учун ҳибсга олинди, деб хабар беради “Tjournal” нашри.

Ўсмир битирув имтиҳонлари Янги йил байрамига тўғри келаётгани учун уларни бошқа кунга кўчиришни талаб қилган.

Маҳаллий полициячилар хакерлик ҳужуми Кадуганнава шаҳридан туриб амалга оширилганини аниқлаган. Аниқланган жойга етиб келган полициячилар президент сайтини бузиб кирган 17 ёшли ўсмирни қўлга олишган.

Исми ошкор этилмаётган ўсмир мамлакат президенти сайтининг бош саҳифасини имтиҳон кунлари кўчиришга даъват билан тўлдирган. Мамлакат қонунларига кўра, ўсмир бу қилмиши учун 2000 АҚШ доллари миқдоридаги жарима тўлайди ёки уч йилга қамалади.

Орадан бироз вақт ўтгач, президент сайти қайта ишга туширилган.
UMX.UZ ШРИ-ЛАНКАЛИК ЎСМИР ПРЕЗИДЕНТ САЙТИНИ БУЗИБ КИРИБ, БИТИРУВ ИМТИҲОНЛАРИ КЎЧИРИЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1