Бангладешда бир кеча-кундузда 18 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди
Новости мира
Бангладешда бир суткада 18 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди, 15 киши жиддий куйиш жароҳати олди. Бу ҳақда Бангладеш табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш департаменти директори Ҳалид Маҳмуд маълум қилди ҳамда аҳолини эҳтиёткорликка чақирди.
Ҳар йили ушбу табиат ҳодисаси юзлаб инсоннинг ҳаётига нуқта қўяди, сўнгги вақтларда вазият ёмонлашиб бормоқда, шу сабабли ҳукумат аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга киришган.
Аксарият ҳолларда далада ишлаётган деҳқонлар ва ов қилаётган балиқчилар чақмоқнинг қурбонига айланади. Бугун ҳалок бўлганлар орасида ҳам саккиз нафар балиқчи ва олти нафар фермер бўлган.

UMX.UZ
Бангладешда бир кеча-кундузда 18 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории