×

ali2001(26)

Туркманистонда газ, электр ва сувдан бепул фойдаланиш бекор қилинади

Туркманистонда газ, электр ва сувдан бепул фойдаланиш бекор қилинади
Новости мира
11.10.2017, 07:49
850
0
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашида чиқиш қилиб, электр, газ, сув ва туздан фойдаланиш учун босқичма-босқич тўлов киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши ҳақида айтиб ўтган. Бу ҳақда Туркманистон раҳбари матбуот хизмати хабар берган. «Ўша йилларда бундай имтиёзларнинг берилишига асосий сабаб – жаҳондаги мураккаб иқтисодий вазият шароитида ижобий шароитлар яратиш, фуқароларнинг бозор иқтисодиёти шароитларига мослашиши бўлганди», - деб таъкидланган матнда. «Мамлакат иқтисодиётининг бозор муносабатлари тизимига чуқур интеграцияси миллий бойликларни эҳтиёткорлик, рационаллик билан, иқтисод қилган ҳолда ва юқори самарали фойдаланилишини талаб қилади. Аҳоли даромадининг мунтазам ошиши ва меҳнат шароитларининг яхшиланиши аввал бепул тақдим этилган ижтимоий имтиёзларга маълум тўлов киритиш имкониятини беради», - дейилади матбуот хизматининг хабарида. Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда аҳолига газ, электр энергияси ва сув бепул лимитини тақдим этиш бўйича имтиёзлар амал қилади. Илк бора бундай имтиёзларни бекор қилиш ҳақидаги таклиф 2015 йилда Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида берилганди. 2016 йилнинг апрелида Бердимуҳамедов таклифга рози бўлди ҳамда имтиёзлар «ўзини оқламаётгани» ва «бозор иқтисодиётига ўтишга халақит бераётгани» ҳақида маълум қилди. Бироқ, 2016 йилнинг июнида давлат раҳбари кутилмаганда мамлакат бюджети аҳолига имтиёзлар сақланиб қолишига имкон бериши ҳақида айтиб ўтди. Бир йилдан сўнг, 2017 йилнинг июнида президент яна имтиёзлар тизими бутунлай самарасизга айланганини айтди ва уларни бекор қилиш ҳақида топшириқ берди. Шу билан бирга, Бердимуҳамедов «имтиёзлар бирданига барчага эмас, балки ижтимоий ёрдамга ҳақиқатдан ҳам эҳтиёжи борларга тақдим этилиши»ни қўшимча қилган.
UMX.UZ Туркманистонда газ, электр ва сувдан бепул фойдаланиш бекор қилинади

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1