×

ali2001(26)

МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди

МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди
Новости мира
12.10.2017, 08:21
821
0
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарлари саммитининг кенгайтирилган тартибдаги йиғилиши якунида терроризмни молиялаштириш ва пул ювишга қарши ҳаракатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича концепция қабул қилинди.

Шунингдек, саммит иштирокчилари 2020 йилни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги деб эълон қилиш, 2019 йилни Китоб йили деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган.

Бундан ташқари, йиғилиш якунларига кўра қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган: МДҲдаги раислик бўйича қарор, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисидаги протокол, МДҲ Ижро қўмитасидаги раислик ҳақидаги қарор.

Йиғилишда "Ҳамдўстлик маданий пойтахти" давлатлараро дастурини жорий этиш (2018 йили Арманистонда, 2019 йили Беларусда, 2020 йили Қозоғистонда) тўғрисидаги қарор ҳам имзоланган.

Йиғилиш иштирокчилари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари ва МДҲ иқтисодий кенгаши ҳақидаги қарорларни имзолашган.
UMX.UZ МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1