×

ali2001(26)

Хитойда террорчиларга қарши лазер қурол ишлаб чиқилди

Хитойда террорчиларга қарши лазер қурол ишлаб чиқилди
Новости мира
14.10.2017, 08:16
917
0
Хитойнинг Hongfeng компанияси террорчилар ва экстремистик ташкилотлар аъзоларига қарши курашишга мўлжалланган лазер қуролни ишлаб чиқди. Global Times нашрининг ёзишича, янги қурол 200 метргача бўлган нишонларни йўқ қила олади.

Лазер Хитой аэрокосмик фан ва саноат корпорацияси (CASIC) томонидан илк маротаба аксилтеррор машғулотларда жамоатчиликка намойиш этилди. Қурол тўпламига оптик нишон олгич, ёрдамчи қувват манбаси, ўт очиш ва лазер нурлашни масофадан бошқариш қурилмаси киради.

"Лазер қуроли бошқа қуроллардан фарқли равишда душманни жуда катта тезликда ва аниқликда йўқ қилади", - деган муҳандис-конструктор Янь Ачжэ.

Унинг сўзларига кўра, экстремистларга қарши курашнинг янги воситаси фойдаланишда анча қулай, чунки ўт очишда орқага қайтиш импульсига эга эмас.
UMX.UZ Хитойда террорчиларга қарши лазер қурол ишлаб чиқилди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1