×

ali2001(26)

Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди

Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди
Новости мира
22.03.2019, 20:57
734
0
Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди, деб хабар берди Россия Савдо-саноат вазирлиги.
Экулизумаб кам учрайдиган касалликлар – пароксизмал тунги гемоглобинурия (ПТГ) ва ғайриоддий гемолитик-уремик синдром (ҒГУС) касалликларини даволашда қўлланилади.
Маълумот берилишича, Россияда ПТГ билан касалланган битта беморнинг бир йил даволаниши 26-27 миллион рубль (406-421 минг доллар), ҒГУС билан касалланган беморнинг бир йил даволаниши эса 35-37 миллион рублга (546-578 минг доллар) тушади.
Савдо-саноат вазири Денис Мантуровнинг айтишича, Россия компанияси томонидан яратилган препарат аслига нисбатан 25%га арзонроқ бўлади.
Очиқ маълумотларга қараганда, Ер юзи бўйича 8 минг киши ПТГ касаллигига чалинган.
UMX.UZ Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1