×

ali2001(26)

Японияда 258 грамм вазн билан туғилган бола шифохонадан чиқарилади

Японияда 258 грамм вазн билан туғилган бола шифохонадан чиқарилади
Новости мира
20.04.2019, 13:38
666
0
2018 йил октябрда Япониянинг Нагано префектурасида рекорд кичик вазн – 258 грамм вазн билан туғилган ўғил чақалоқ 20 апрелда шифохонадан чиқарилади. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Боланинг айни вақтда вазни 3,37 кг.га етган ва ўзи мустақил она сутини ича олмоқда. Бола нуқсон сабабли она қорнида деярли ўсмай қўйгач, шифокорлар ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасида уни кесарча кесиш орқали туғдириб олишга қарор қилишган.

Шундан кейин у инкубаторга жойланган. “Уни парваришлашда муайян қийинчиликлар бўлди, чунки у туғилганидан кейин томирлари вена орқали дорилар юбориш учун жуда ингичка эди”, деб айтган шифокорлардан бири.

Шифокорнинг таъкидлашича, Японияда вазни 1 кгдан камроқ туғилган болалар яшаб кетиши 90 фоизни ташкил қилади, бироқ 300 граммдан камроқ вазн билан туғилган болаларни, айниқса ўғил болаларни парваришлаш қийинроқ кечади.

Аввал 2018 йил августида туғилган бошқа бир япониялик бола бу борада рекордчи ҳисобланган. Унинг туғилгандаги вазни 268 граммни ташкил қилган. У ҳам ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасида кесарча кесиш орқали туғдириб олинганди.

Умуман дунёда 300 граммдан камроқ вазн билан туғилган болалар яшаб кетган 24 та ҳолат қайд қилинган. Улардан 19 нафари қиз ва 5 нафаригина ўғил болалар ҳисобланади.
UMX.UZ Японияда 258 грамм вазн билан туғилган бола шифохонадан чиқарилади

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1