×

ali2001(26)

Альп музликлари эриб кетиш арафасида

Альп музликлари эриб кетиш арафасида
Новости мира
01.10.2019, 00:47
657
0
Олимлар аср охирига келиб Альп музликларининг 90 фоизи эриб битиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Италиянинг Монблан массивидаги қоялардан 250 минг куб метр муз суткасига 50-60 сантиметр тезлик билан силжимоқда. Ушбу муз уюми пастда жойлашган Ферр водийсига тушади. Бу ҳудудда аҳоли пунктлари йўқ бўлгани боис у қадар катта хавф ҳозирча мавжуд эмас. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши водийда жойлашган Курмайора тоғ-чанғи курортида эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, тоғнинг Франция ва Швейцарияга тегишли ҳудудларида ҳам хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Экспертлар иқлим ўзгаришлари жараёни Альп музликлари эришининг тезлашишига сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда.
UMX.UZ Альп музликлари эриб кетиш арафасида

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1