×

ali2001(26)

Тожикистонда коронавирус эпидемияси ортида масжидларга ташриф чекланди

Тожикистонда коронавирус эпидемияси ортида масжидларга ташриф чекланди
Новости мира
05.03.2020, 01:04
772
0
Тожикистонда коронавирус эпидемияси ортида масжидлар жамоат намозларини ўқиш учун ёпилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг дин, халқ анъаналари, тантаналар ва урф-одатларни тартиблаштириш ишлари бўйича қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим маълум қилди.

Муқим фейсбукда ушбу вазиятни қуйидагича изоҳлаган: “Масжидларга жамоат намозларини ўқиш учун ташриф буюришнинг вақтинча тўхтатилиши бўйича тавсиялар масжидлар имом-хатибларининг ташаббуси ҳисобланади. У юзага келган вазият ва Тожикистон Ислом маркази тавсияларига асосланган. Бундай ташаббуслар бошқа бир қатор давлатларда ҳам қабул қилинди. Ҳаттоки Саудия Арабистони бошқа давлатлар фуқаролари учун умрани амалга оширишга вақтинча тақиқлов киритди. Бироқ, умуман олганда, мамлакатда мутасадди идоралар томонидан карантин эълон қилинмаган”, дб таъкидлаб ўтган Муқим.
UMX.UZ Тожикистонда коронавирус эпидемияси ортида масжидларга ташриф чекланди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1