×

ali2001(26)

Теҳрондаги шифохонада газ портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Теҳрондаги шифохонада газ портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Новости мира
01.07.2020, 10:47
447
0
Эрон пойтахти Теҳроннинг шимолида жойлашган шифохоналардан бирида газ портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирож Ҳарирчининг маълум қилишича, воқеа вақтида бинода 25 киши бўлган. Шифохонага портлаш оқибатида жиддий талафот етган.

Шунингдек, бир неча кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.

Вилоят губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳамидризо Гударзийнинг маълум қилишича, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Ўз навбатида Теҳрон полицияси бошлиғи ўринбосари Ҳамид Ҳадаванднинг хабар қилишича, портлашга шифохонанинг пастки қаватида жойлашган кислородли баллонлар ёниши сабаб бўлган. Баллонлар портлагач, ёнғин юзага келган ва у шифохонанинг юқори қаватларига ўтган.

Бу Теҳронда охирги кунларда юз бераётган биринчи портлаш эмас. 26 июнда Теҳрон чеккасида жойлашган ҳарбий объект ёнида ҳам газ портлаган эди.
UMX.UZ Теҳрондаги шифохонада газ портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1