×

ali2001(26)

Бабарико сайлов учун рўйхатдан ўтказилмади. Уни офшорга пул чиқаришда айблашмоқда

Бабарико сайлов учун рўйхатдан ўтказилмади. Уни офшорга пул чиқаришда айблашмоқда
Новости мира
14.07.2020, 17:30
561
0
«Белгазпромбанк»нинг собиқ раҳбари Виктор Бабарико Беларусь президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинмаган. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина комиссия йиғилишида маълум қилди.

Фото: Grodno.in
Комиссиянинг ушбу мажлиси ижтимоий тармоқлар орқали жонли тарзда ёритилди ва унда сўзлаган МСК раиси Бабариконинг номзоди рўйхатга олинмаганининг асосий сабаби сифатида унинг даромадлари тўғрисидаги декларацияда ноаниқликлар борлиги ҳамда унинг лойиҳаларида хорижий компаниялар ҳам иштирок этаётганини келтирган.

Мажлисда Ермошина Бабарико фаолияти тафтиш қилингани айтиб, тафтиш якунларига кўра қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганига доир маълумотларни ўз ичига олган Давлат назорат қўмитасининг хатини ўқиб берган. Унинг сўзларига кўра, Бабарико томонидан тақдим этилган декларацияда моддий активлар ва кўчмас мулк, шунингдек, унинг назорати остидаги бир неча компанияларнинг даромадлари акс эттирилмаган.

Таъкидланишича, Бабарико доимий тарзда офшор ҳудудларда компаниялар очиб, сўнг ўша компанияларга яширинча маблағ ўтказиб келаётган уюшган жиноий гуруҳ тузган ва уни бошқарган. Унинг сўзларига кўра, Бабарико шу пайтгача камида 458 минг АҚШ долларини офшор ҳисобларга яширинча ўтказган. Бабарикога нисбатан келтирилган барча айбловлар «Белгразпромбанк иши» бўйича ҳибсга олинганларнинг тергов давомида берган кўрсатмаларига асослангани қайд этилган.

Маълумот учун, президентлик сайловларида Александр Лукашенкога асосий рақиб сифатида қаралган Бабарико 18 июнь куни ҳибсга олинган. Унга қарши суд жараёни ҳали бошланмаганига қарамай, Ермошина уни айбдор деб эълон қилиб юборган. Ушбу мажлисда қатнашган Бабариконинг вакили ҳали унга қўйилаётган айбловлар исботланмагани ва сиёсатчи офшор компанияларни бошқараётгани ҳақидаги иддаолар реестрдан олинган кўчирмалар билан тасдиқланмаганини айтган.

Беларусь аҳолисининг бир қисми, шунингдек, халқаро таҳлилчилар Бабариконинг айбланиши ва ҳибсга олиниши унга сайловда қатнашиш имкониятини бермаслик учун қилинаётганини таъкидлашмоқда.
UMX.UZ Бабарико сайлов учун рўйхатдан ўтказилмади. Уни офшорга пул чиқаришда айблашмоқда

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1