×

ali2001(26)

АҚШда 17 йил ичида биринчи марта федерал даражадаги жиноятчи қатл этилди

АҚШда 17 йил ичида биринчи марта федерал даражадаги жиноятчи қатл этилди
Новости мира
15.07.2020, 06:12
462
0
АҚШ адлия вазирлиги июнь ўрталарида федерал даражадаги жиноятлар (хусусан, гиёҳвандлик моддалари, қурол сотиш, одам ўғирлаш, болалар порнографияси) учун ўлим жазосини ижро этиш тикланганлигини эълон қилганди.

13 июль куни АҚШда 2003 йилдан бери илк бор федерал даражадаги жинояти учун жазога тортилган маҳкум қатл этилди, деб хабар берди AP агентлиги.

Хабар қилинишича, Индиана штатида 47 ёшли Дэниэл Льюис Лига нисбатан ўлим жазоси инъекция орқали ижро этилган. Унга бир нечта моддалар, жумладан Арканзасда бир оиланинг уч аъзосини ўлдирганлиги учун ҳукм чиқарилганди.

Агентликнинг ёзишича, Ли ультраўнг гуруҳ аъзоси бўлган. У қатл олдидан «Мен буни қилмаганман. Сизлар айбсиз одамни ўлдиряпсизлар» деган.

АҚШ адлия вазирлиги июнь ўрталарида федерал даражадаги жиноятлар (хусусан, гиёҳвандлик моддалари, қурол сотиш, одам ўғирлаш, болалар порнографияси) учун ўлим жазосини ижро этиш тикланганлигини эълон қилганди. Июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.
UMX.UZ АҚШда 17 йил ичида биринчи марта федерал даражадаги жиноятчи қатл этилди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1