×

ali2001(26)

Колумбияда ўзига келган «мурда»ни ўликхонадан чиқаришдан бош тортишди

Колумбияда ўзига келган «мурда»ни ўликхонадан чиқаришдан бош тортишди
Новости мира
16.07.2020, 06:03
491
0
Колумбияда тирик беморни ўликхонага жўнатиб, сўнгра уни у ердан чиқаришни исташмади.

Daily Mirror нашрининг хабар беришича, Синселехо шаҳрида яшовчи 67 ёшли Хуан Хосе Мунос Ромеро шифохонага қон босими билан тушган. Ромеро шифохонага келтирилгандан бир неча соат ўтиб унинг оиласига вафот этгани маълум қилинган.

Пандемия сабабли эркакнинг жасадини яқинларига беришдан бош тортишган. Шунда “марҳум”нинг қизи ўликхонага яширинча кириб, унинг отаси ўзига келганини аниқлаган.

Аёл отасини уйига олиб кетмоқчи бўлганда ўликхона ходимлари уни отаси ўлганига ишонтирмоқчи бўлишган. Уларнинг таъкидлашича, эркакда намоён бўлган тириклик белгилари ўлимдан кейин кузатиладиган физиологик реакциялар бўлган.

Бироқ аёл отасини охир-оқибат ўликхонадан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Эркак ҳозир бошқа шифохонада даволанмоқда. Аммо ўликхонада қолиш вақтида унда ишемия авж олган.
UMX.UZ Колумбияда ўзига келган «мурда»ни ўликхонадан чиқаришдан бош тортишди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1