Пандемия даврида Хитой иқтисодиёти дунёда биринчи бўлиб яна ўса бошлади
Новости мира
Коронавирус пандемияси даврида жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётлари қаторида биринчи бўлиб Хитой иқтисодиёти ўсиш кўрсаткичларини намоён қила бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal`га таянган ҳолда «Медуза» хабар бермоқда.
Фото: REUTERS
ХХР Статистика миллий бюроси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг иккинчи чорагида Хитой ЯИМ ўтган йилнинг шу даврига қараганда 3,2 фоизга ўсган.
Квартал давомида энг юқори ўсиш кўрсаткичи қишлоқ хўжалиги ва саноатда кузатилган. Энг секин суръатдаги ўсиш хизматлар соҳасига тўғри келади.
Чакана савдо кўрсаткичлари йилнинг биринчи чораги билан таққослаганда қисқарган, аммо соҳада тикланиш белгилари намоён бўла бошлади.
«Умуман олганда, миллий иқтисодиёт эпидемиянинг биринчи чоракдаги салбий таъсирини енгиб ўта бошлади», – дея Хитой Статистика бюроси баёнотидан иқтибос келтирмоқда Forbes.
Маълумот учун, Reuters ўтгазган сўров таҳлилчилар Хитой ЯИМ иккинчи чоракда 2,5 фоизга ўсишини кутаётганини кўрсатган эди.
Агентликнинг қайд этилишича, июнь ойида Хитойда импорт кўрсаткичи шу йил учун илк марта ошган, бунга қурилиш материалларига нисбатан пайдо бўлган талаб сабаб бўлган. Бошқа давлатларда ҳам босқичма-босқич чекловлар енгиллаштириб борилиши Хитой экспортининг ўсишига туртки берган.
Шу билан бирга, Reuters`нинг қўшимча қилишича, бу йил Хитой иқтисодиёти бутун тарихи мобайнида энг паст ўсиш кўрсаткичини қайд этиши кутилмоқда.

UMX.UZ
Пандемия даврида Хитой иқтисодиёти дунёда биринчи бўлиб яна ўса бошлади
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории