Қирғизистон коронавирусдан ўлим даражаси бўйича дунёда «пешқадам» бўлиб олди
Новости мира
Қирғизистонда пневмония ва коронавирусдан ўлим ҳолатлари статистикаси бирлаштирилди, натижада мамлакат COVID-19 касаллигидан ўлим даражаси бўйича дунё «пешқадами»га айланди.
Фото: RFE/RL
18 июль кунига Қирғизистонда COVID-19 ва пневмония билан хасталанганларнинг лаборатория ва клиник-эпидемиологик тасдиқланган ҳолатлари 25047ни ташкил қилмоқда. 7237 бемор касалликдан фориғ бўлган, 923 нафари вафот этган.
АКИpress нашрининг ёзишича, ҳақиқий рақамлар 200 мингни ташкил қилиши мумкин. Фақат антитана учун олинган тест натижаларигина ҳақиқий ҳолатни аниқлаб бера олади.
«16 июль кунининг ўзида шифохоналарга 41308 киши мурожаат қилган. Улар ҳаёти хавф остида қолаётганига асос бор деб ҳисоблаб, шифокор назоратида даволанишни лозим кўришган. Уларнинг кўпчилиги ПЗР таҳлил топширмаган ва расмий статистикага киритилмаган», - дейилади мақолада.
Қирғизистондаги маълумотларнинг бирлаштирилиши халқаро статистикага таъсир қилмади. Шу сабабли Worldometers ва Жонс Ҳопкин Университети 18 июль кунига мамлакатда 13101 коронавирусдан зарарланган ва 173 ўлим ҳолатини кўрсатмоқда.
17 июль куни Коронавирусга қарши кураш штаби 1 суткада COVID-19 ва пневмониядан 83 киши вафот этганини эълон қилди.
Ўлим даражасининг бундай кўрсаткичлари билан Қирғизистон Европада антирекордчи бўлиб олди (16 июль куни қитъадаги энг юқори ўлим даражаси Буюк Британияда қайд этилди – 66 киши), Осиёда 5-ўринга (Ҳиндистон - 680, Эрон - 198, Россия - 167, Ироқ - 90), Африкада 2-ўринга (ЖАР - 216), Америкада 7-ўринга (Бразилия - 1299, АҚШ - 963, Мексика - 579, Колумбия - 215, Перу - 198, Чили - 104) кўтарилди.
«Ва ниҳоят сўнгги рақамлар: 6,5 млн аҳолига 83 ўлим ёки 1 миллион аҳолига ўртача 12,8 ўлим – 16 июль куни дунё бўйича энг юқори кўрсактич. Кундалик ўлим сони энг юқори бўлган Бразилияда бу кўрсаткич 2 баробар паст – 1 миллион аҳолига 6,1 ўлим. Эпидемия чўққига чиққан пайтда бундай кўрсаткич Европанинг бир неча мамлакатлари - Буюк Британия, Италия, Испания, Бельгия, Францияда қайд этилган» - деб хулоса қилди нашр.

UMX.UZ
Қирғизистон коронавирусдан ўлим даражаси бўйича дунёда «пешқадам» бўлиб олди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории