COVID-19 касаллигининг энг эрта пайдо бўлувчи белгиси маълум қилинди
Новости мира
Испан олимлари тадқиқотларига кўра, коронавирус юққанлигининг энг эрта пайдо бўлувчи белгиси бу оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида пайдо бўлувчи тошма — энантема ҳисобланади. Олимлар бу ҳақда JAMA Dermatology илмий журналида эълон қилганлар.
40 ёшдан 69 ёшгача бўлган беморлар орасида ўтказилган тадқиқотлар беморларнинг 29 фоизида оғиз бўшлиғида тошма пайдо бўлганини кўрсатган. Эътиборли жиҳати бу белги қолган симптомлар(тана ҳарорати кўтарилиши, бўғилиш, таъм, ҳид билмаслик ва бошқалар)дан кўра ўртача икки кун олдин пайдо бўлган.
Айни пайтда олимлар бу симптомнинг дунё бўйлаб қанчалик кўп кузатилаётгани бўйича аниқ гап айта олмайдилар, бунинг учун янги изланишлар ўтказилиши лозимлиги билдирилган.
Бундан олдинроқ Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам коронавирусга чалинганликнинг илк белгиси теридаги ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирганди.

UMX.UZ
COVID-19 касаллигининг энг эрта пайдо бўлувчи белгиси маълум қилинди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории