Эксперт: «Вакцина етишмаслиги коронавируснинг янада оғир тўлқинини келтириб чиқариши мумкин»
Новости мира
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) собиқ эксперти Клаус Штор фикрига кўра, ер юзининг кўплаб аҳолиси янги турдаги коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцинани олмаслиги мумкин.
Фото: РИА Новости
Штор 2021 йилнинг бошига коронавирусга қарши 500 миллион доза вакцина ишлаб чиқилишини, ер юзининг қолган 7,5 миллиард аҳолиси эса вакцинасиз қолишини башорат қилди. Унинг фикрига кўра, Германия каби ривожланган мамлакатлар оммавий вакцинацияни ўтказишга қодир, аммо Чили, Аргентина ёки Бразилия аҳолиси уни умуман олмаслиги мумкин.
«Дунё иккига ажралади: вакцинаси бор ва йўқларга. Аҳоли сони кўп бўлган, соғлиқни сақлаш тизими зўрға ишлаётган, зарур инфратузилмага эга бўлмаган мамлакатлар вакцинани олиши даргумон» - деди Штор.
Шундан келиб чиққан ҳолда, эксперт инфекциянинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши, бу эса касалликнинг оғир тўлқинини келтириб чиқаришини тахмин қилди. Мутахассис фикрига кўра, фақатгина учинчи тўлқиндан кейин инсоният 80 фоизли оммавий иммунитетга эга бўлади, 2-3 йилдан кейингина вирус одамларнинг кўп қисмини зарарлайди.
«Вакцина пайдо бўлгунга қадар қиш кириб келади. Коронавирус юқтирганлар сони ошади, унинг тарқалиши олдини олиш муаммога айланади. Чунки одамлар янги тақиқ ва эркинликларнинг чекланишини осон қабул қилишмайди. Пандемияни вакцина тўхтатмайди, балки вируснинг ўзи барча қуруқ ёғочларни ёндирганидан сўнг тўхтайди», - деб таъкидлади мутахассис.
Шундай бўлса-да, эксперт кўплаб мамлакатлар бир неча турдаги вакциналарни ишлаб чиқаётгани сабабли, ёмон сценарийга барҳам бериш мумкин деб ҳисобламоқда. Бу уринишлар, ҳатто оддий эмлаш ҳам инфекциядан зарарланиш даражасига таъсир қилиши мумкин. Чунки коронавирус – инсоният дуч келган энг қўрқинчли ёки мураккаб инфекция эмас.

UMX.UZ
Эксперт: «Вакцина етишмаслиги коронавируснинг янада оғир тўлқинини келтириб чиқариши мумкин»
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории