×

dead_j(25)

Қирғизистон президенти фуқароларни беҳуда пул сарфламасликка чақирди

Қирғизистон президенти фуқароларни беҳуда пул сарфламасликка чақирди
Новости мира
05.04.2022, 21:20
324
0
Қирғизистон президенти Садир Жапаров дунёда содир бўлаётган воқеалар фонида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашиши мумкинлигини айтди. У фуқароларни йирик харидларни ортга суришга ва «пулни бекорга сарф қилмаслик»ка чақирди.

Жапаров мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият оғирлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «дунёдаги сўнгги воқеалар» сабабли мамлакат вазият ёмонлашишига тайёр туриши керак.

«Барчангиздан харажатларингизни қайтадан кўриб чиқиш, қимматбаҳо буюмлар сотиб олишни тўхтатиб туриш, тўйлар ўтказмаслик ва беҳуда пул сарфламасликни сўрайман»,— деди у ижтимоий соҳа ходимлари билан ўтказилган йиғилишда.

Садир Жапаров ҳозирда мамлакат учун энг асосийси «озиқ-овқат хавфсизлиги» эканлигини таъкидлади.

У шунингдек, фермерларни «далаларда ишлаш ва ариқларни тозалаш учун» баҳорнинг ҳар бир кунидан фойдаланишга чақирди.



#Қирғизистон
#Садир Жапаров
UMX.UZ Қирғизистон президенти фуқароларни беҳуда пул сарфламасликка чақирди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1