×

dead_j(25)

АҚШ, Буюк Британия ва Австралия гипертовушли қурол ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

АҚШ, Буюк Британия ва Австралия гипертовушли қурол ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади
Новости мира
06.04.2022, 22:58
707
0
Буюк Британия, АҚШ ва Австралия 5 апрель, сешанба куни AUKUS ҳарбий блоки доирасида гипертовушли қуролни яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 5 апрель, сешанба куни Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган баёнотда айтилади.

Баёнотда келтирилишича, мамлакатлар гипертовушли қуролни яратиш ва унга қарши курашиш йўллари бўйича янги уч томонлама ҳамкорликни бошлайди, шунингдек, ахборот алмашинувини кенгайтиради ва мудофаа инновациялари соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради.

«Россиянинг Украинага асоссиз ва ноқонуний бостириб кириши муносабати билан биз инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва низоларни мажбурлашсиз тинч йўл билан ҳал этишни таъминлайдиган халқаро тизимга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик», — дейилади пресс-релизда.

АҚШ ва Австралияда SCIFiRE деб номланган гипертовушли қурол дастури мавжуд. Британия расмийларининг таъкидлашича, Буюк Британия ҳозирча дастурга қўшилмайди, бироқ уч давлат ўз имкониятларини кенгайтириш учун бу соҳада тадқиқот ва ишланмалар устида ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ, 5 апрель куни АҚШ гипертовушли ракетанинг янги муваффақиятли синови ҳақида хабар эълон қилган эди. CNN маълумотларига кўра, HAWC гипертовушли қанотли ракета синовлари март ойи ўрталарида, яъни Украинадаги уруш пайтида Россия томонидан «Кинжал» гипертовушли ракетаси қўлланилганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилган. Бироқ, Америка медиакомпаниясига кўра, бу маълумот Россия билан муносабатларда кескинлик юзага келмаслиги учун тарқатилмаган.

#АҚШ
#гипертовушли қурол
UMX.UZ АҚШ, Буюк Британия ва Австралия гипертовушли қурол ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1