×

dead_j(25)

Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди

Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди
Новости мира
05.05.2022, 23:05
512
0
Хитой марказида жойлашган Ҳунан провинциясида жойлашган Чанша шаҳридаги бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 май кечки пайт вайроналар остидан 10 киши қутқариб олинган ва барчаси шифохонага жўнатилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 26 киши эса ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни эрталаб Хитой марказида жойлашган Ҳунан провинциясидаги Чанша шаҳрида кўп қаватли бино қулаб тушди. Оқибатда камида 39 киши бедарак йўқолган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, бино олти қаватдан иборат бўлган. Биринчи қаватда дўкон, иккинчи қаватда ресторан, учинчи қаватда кичик кинозал ва қаҳвахона, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қаватда меҳмонхона, еттинчи ва саккизинчи қаватда хонадонлар жойлашган. Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил этган. У 10 йилдан камроқ вақт олдин қурилган.
Қулаш оқибатида бедарак йўқолганлардан ташқари 23 киши вайроналар остида қолган эди. 30 апрель куни қутқарувчилар беш кишини вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлган, кейинроқ икки киши вафот этгани айтилди.
Қулаш сабаблари ҳали аниқланмаган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Юлдуз Абдурашидова
UMX.UZ Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1