Эстонияда 300 дан ортиқ совет ёдгорликлари демонтаж қилинади
Новости мира
Эстония ҳукумат буйруғи билан тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган рўйхатдаги совет обидаларининг аксарияти демонтаж қилинади, деди гуруҳ раҳбари Аско Кивинук. «Давлат канцелярияси ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган рўйхатдаги совет обидалари имкон қадар тезроқ демонтаж қилинади», деди у 24 ноябрь, пайшанба куни ERR телерадиоэшиттириш порталига.
Кивинукнинг сўзларига кўра, рўйхатда 322 та совет рамзлари туширилган ёдгорлик ва қабр тошлари мавжуд бўлиб, улардан 133 таси ҳарбийлар дафн этилган жойларга ўрнатилган, уларни демонтаж қилиш дарҳол бошланиши мумкин, қабрларда ётган совет аскарлари қайта дафн этилади.
Кивинук қанча аскар қайта дафн этилиши ва қаерга дафн этилишини айтишга бироз қийналди. «Бу ўзига хос ҳарбий дафн қилинадиган жойга боғлиқ. Баъзи қабрларда ҳалок бўлганларнинг бир нечтаси, бошқаларида эса юзлаб аскарлар дафн этилган. Улар қаерга дафн этилади? Бугунги амалиётга кўра, маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликда улар энг яқин қабристонга дафн этилиши мумкин», - деди у.
Расмий шунингдек, қанча совет ёдгорликлари йўқ қилиниши ва қанчаси музейларга юборилишига аниқлик кирита олмади. «Аниқ рақам айта олмайман, лекин кўпчилиги йўқ қилинади, деб ўйлайман», — деди у.
Ишчи гуруҳ ҳукуматнинг 4 августдаги «Эстония жамоат жойларидан оккупация рамзлари туширилган ёдгорликларни кўчириш тўғрисида»ги қарори билан тузилган. Унинг фаолияти ва рўйхат тузувчиларнинг исм-шарифлари махфийлаштирилган, чунки таъкидланганидек, уларга «ишчи гуруҳ аъзоларига таъсир ўтказишдан манфаатдор кучлар қаршилик кўрсатмоқда».

UMX.UZ
Эстонияда 300 дан ортиқ совет ёдгорликлари демонтаж қилинади
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории