Даврон Кабулов Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқмоқчи
Бошловчи ва шоумен Даврон Кабулов Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкинлигини маълум қилди.
“Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, ‘қўнғироқлар’ билан таркиб танлашга аралашишмаса Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан. Текинга-пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. ‘Бошловчилигингни қилсангчи’, деган гапларга шошилманг. Термамизни шу вақтгача Саркисян, , Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомнящий, Абрамов, Косимов, Бабаян каби ‘тан олинган’лар бошқарди-олиб чиқолмади ЖЧга.
Ҳеч нарса йўқотмайсиз: эплолмасам 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз, ваъдамнинг устидан чиқсам тарихда биринчи марта бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!”,—деб ёзди Даврон Кабулов ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март, пайшанба куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳсда имкониятни қўлдан бой берди.