«Реал» Зиданнинг юбилей ўйинида зафар қучди. Криштиану Примерадаги илк голини урди
Спорт
Испания чемпионатининг 8-турида «Реал» сафарда «Хетафе» меҳмони бўлди.
Биринчи бўлим меҳмонларнинг бироз ташаббуси остида ўтди. Улар 39-дақиқада буни голга айлантира олишди. Роналду оширган тўпни эгаллаб олган Бензема дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, пастки бурчакни аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимни «Реал» янада фаол бошлади. 53-дақиқада Марсело ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Унинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон Гуаита маҳорат кўрсатиб, қайтара олди.
56-дақиқада «Хетафе» кутилмаганда ҳисобни тенглаштирди. Тезкор қарши ҳужумда, ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни, Молина икки ҳимоячи орасидан дарвозага аниқ йўллади.
Шундан сўнг, «Реал» катта куч билан олдинга ўтди. Аммо, ғалаба келтирувчи гол ўйин охирида урилди.
85-дақиқада Иско томонидан оширилган ажойиб пасдан сўнг, Роналду ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келди ва аниқ зарба билан дарвозабонни доғда қолдирди. Бу Криштианунинг Испания чемпионати жорий мавсумидаги илк голи бўлди.
Натижада, «Реал» бу ғалаба билан бош мураббий сифатида 100-ўйинни ўтказаётган Зиданга ўзига хос совға тортиқ қилди.
Бу ютуқдан сўнг, «Реал» 17 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. Бир ўйин кам ўтказиб, 21 очко жамғарган «Барселона» чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.
Испания чемпионати, 8-тур
Хетафе – Реал Мадрид 1:2
14 октябрь, «Альфонсо Перес» стадиони
Голлар: 0:1 – 39 Бензема, 1:1 – 56 Молина, 1:2 - 85 Роналду.
Хетафе – Гуаита, Кала, Даконам, Антунеш, Суарес, Бергара, Фажр, Арамбарри, Альваро (Портильо, 15), Молина, Дьедиу (Ласен, 68).
Реал Мадрид – Касилья, Марсело (Тео, 72), Рамос, Хакими, Начо, Кроос, Льоренте, Васкес (Иско, 72), Асенсио, Бензема (Майораль, 81), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Арамбарри (34), Кроос (48), Начо (58).
UMX.UZ
«Реал» Зиданнинг юбилей ўйинида зафар қучди. Криштиану Примерадаги илк голини урди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории