×

ali2001(26)

Гаражда ясалган ажойиб учар машина

Гаражда ясалган ажойиб учар машина
Технология
22.02.2017, 13:11
991
0
Индивидуал учар аппаратлар ясаш ва уни автомобиллар саноати кўламигача ривожлантириш ғояси ўзининг бошланғич нуқтасини бошлашга яқин бормоқда. Дубай шаҳар ҳокимияти жорий йил ёзда Ehang такси-дронлари билан учувчисиз рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Нидерландиянинг PAL-V стартапи "дунёдаги биринчи сертификатланган серияли Liberty учар автомобиллар"ини ишлаб чиқаришга ариза қабул қила бошлади.

Бироқ фақатгина компаниялар мана шундай автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди. Сўнгги 10 йил ичида мультикоптерлар учун эҳтиёт қисмлари анча арзонроқ учрай бошлади ва улар кўпайиб қолди. Қурилмани йиғиш технологияси эса у қадар мураккаб эмас — бу ижодкор инсонларга бир зумда гаражда ўзининг кўп винтли учар қурилмаларини яратиши учун туртки бўлади.

Масалан, голландиялик кишилар ҳаваскор Sky-Hopper мультикоптерини яратди. Унинг прототипи ўртасида кичик ўриндиқли енгил, ичи бўш алюминий қувур ва 16 пропеллерлардан иборат. Sky-Hopper бошқаруви оддий масофавий пульт ёрдамида амалга ошади. У оператор ёки осмондаги учувчи қўлида туриши мумкин.
UMX.UZ Гаражда ясалган ажойиб учар машина

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1