Смартфонни атига 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди
Технология
Meizu компанияси баёнотига кўра, Барселонада бугун тақдим этилган mCharge 4.0 технологияси дунёдаги энг хавфсиз ҳамда тез қурилма саналади.
Компания Mobile World Congress 2017 кўргазмасида янги технология имкониятларини намойиш этди. Аккумулятор батарея кучи 3000 мАс.га тенг смартфон 10 дақиқа ичида 60 фоизга қувватлантирилди. Бутунлай эса 18 дақиқаю 45 сонияда тўлиқ 100 фоизлик қувватни олди.
Хавфсизлик янги дата-кабель ёрдамида таъминланиб, у 160 Вт.гача бўлган қувватни ҳамда қувватлаш қурилмасининг ақлли мониторингги технологияси ишлатилувчи Е Mark чипини қўллаб қувватлайди.
mCharge 4.0 зарядкаси ҳароратнинг кенг диапазонида қўлланиши мумкин - –40 °С дан +60 °С гача ҳамда 10 минг бора уланишга мўлжалланган.
UMX.UZ
Смартфонни атига 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории