Pinngle бепул мессенжери мулоқотни осонлаштиради
Технология
1985 йилда сотувга чиқарилган биринчи мобил телефон фақат битта мусиқа ва диод чироқли дисплейга эга бўлиб, оғирлиги 800 граммни ташкил этган. У фақат 30 та рақамни “эслаб қолган”, аккумуляторининг заряди эса бор-йўғи 35 дақиқага етган. DynaTAC деб номланувчи ушбу телефоннинг нархи 3 995 доллар турган. Телефоннинг мағрур (ва жуда бадавлат) эгалари эса ундан қўнғироқ қилиш ва SMS юбориш билан бирга мушакларини ҳам машқ қилдириши мумкин эди.
Мобил телефонлар узоқ вақт давомида бесўнақай бўлган, улар ғиштни эслатган (уларни шундай аташган ҳам). Бироқ одамлар ҳамёнбоп ва функционал смартфонларга эга бўлганидан кейин, интернетдан бемалол фойдаланиш имкони туғилди, яшаш осонлашди ва ҳатто қувноқроқ бўла бошлади.
Биз эндиликда мобил телефон орқали харидлар ва хизматларга тўлаш, интернетни “кезиш”, “флудлаш”, “троллаш” мумкинлигига тўхталиб ўтирмаймиз. Балки энг муҳим ва яққол кўзга ташланувчи нарса – одамлар орасидаги ижтимоий алоқалар ҳақида сўз юритамиз. Бундай алоқаларни ўрнатиш ва ушлаб туриш ҳозир жуда осонлашган.
Агар сиз ўтган асрнинг 80-йилларида туғилган бўлсангиз, узоқда бўлган пайтингизда ўзингиз ҳақида яқинларингизга хабар бериш қай даражада қийин бўлганини яхши биласиз. Вариантлар жуда кам бўлган: қиммат турувчи шаҳарлараро алоқа, телеграмма, хат ташувчи каптарлар ва ҳ.к. Бугун эса у хоҳ йўлнинг нариги бетида истиқомат қилувчи қўшнингиз бўлсин, хоҳ сиздан минглаб километр узоқда яшовчи ота-онангиз бўлсин, истаган кишингиз билан истаган жойингиздан туриб деярли бепул боғланишингиз мумкин (айниқса Wi-Fi билан қамраб олинган зоналарда ). Боғланганда ҳам доимий режимда, сутканинг исталган пайтида мулоқот қилиш имконияти мавжуд.
Биз олисларга кетганимизда ҳам дўстларимиз ва оиламиз билан яқинликни йўқотмаймиз – яқинларимизнинг овозини ва чеҳрасини исталган пайтда ва хоҳлаган жойда эшитишимиз ва кўришимиз мумкин*. Яқинларимизнинг ёнида бўлмасак ҳам улар билан алоқани ушлаб туриш жуда муҳим. Чунки аксарият ҳолларда биздан узоқда бўлган яқин кишиларимизнинг маслаҳати, қўллаб-қувватлаши, ширин сўзи биз учун катта аҳамият касб этади...
Биз ўзаро муҳим файллар билан алмашган, катта ҳажмдаги маълумотларни жўнатган ва олган ҳолда хорижлик ҳамкорларимиз билан ишлаймиз, бунда маълумотларнинг бегоналар томонидан ўқилишидан хавфсирамаймиз**. Бошқа мамлакатлар ва минтақалардаги ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун одамлар яқин-яқингача хизмат сафарига борар ва унга вақти, кучи ва пулини сарфларди. Энди эса гуруҳли чатлар мавжуд***: унда сиз айтилган ҳар бир сўзни эшитасиз, шартномалар имзолангунга қадар учрашишнинг иложи бўлмаганида, ишнинг муҳим жиҳатларини келишиб оласиз. Тадбиркорликни сифатли, ўзингизнинг ва ҳамкорларингизнинг вақтини тежаган ҳолда амалга ошириш – бу ҳозирги технологиялар бизга инъом этган бебаҳо устунликдир.
Интернет “нол”да бўлганида нима қилиш мумкин? Сиз турган жойда алоқа сифати ёмонми, ёки интернет-трафигингиз кам қолганми, ёки смартфон батареясининг қуввати тугаяптими? Замонавий юқори технологик иловалар реал ҳолатларга мослаша олади, кучсиз интернет шароитларида ҳам жуда яхши ишлайди, интернет-трафигингизни ва ҳатто телефонингизнинг қувватини ҳам тежайди****.
Pinngle – сифати ёмон интернетга мослаштирилган, бошқа мессенжерлар ишламайдиган жойда ҳам видео- ва аудио-алоқа форматида яхши ишлайдиган бепул мессенжерлардан бири. Унинг ўзбекистонлик ва дунёнинг турли бурчакларида яшовчи фойдаланувчилар баҳо беришга улгурган бошқа афзалликлари ҳам бор.
UMX.UZ
Pinngle бепул мессенжери мулоқотни осонлаштиради
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории