Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги масофа янада қисқармоқда
Технология
“Россия темир йўллари” матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб "Сапсан" поездлари беш дақиқага янада тезроқ бўлади.
"2017 йилнинг 1 июнидан Москва ва Санкт-Петербург ўртасида қатновчи юқори тезликдаги "Сапсан" поездлари ҳаракат жадвали қисман ўзгаради. Янги жадвалга кўра "Сапсан" поездлари беш дақиқага тезроқ ҳаракатлана бошлайди", - дейилади хабарда.
"Сапсан" поездларининг ҳаракатланиш давомидаги минимал вақти 3 соату 35 дақиқани ташкил этади.
Шу билан бирга, вақт поездлар таркиби ва бекатларга боғлиқ, дейилади хабарда.
UMX.UZ
Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги масофа янада қисқармоқда
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории