2018 йилда Германияда биринчи ҳаво таксиси пайдо бўлади
Технология
Жорий ҳафтада E-Volo немис стартапи электр двигателда ишловчи Volocopter 2X ҳаво таксисини тақдим қилди. 18 та винт билан жиҳозланган қурилма Германияда AERO авиасалонида намойиш қилинди.
Компаниянинг айтишича, Volocopter 2X’нинг аввалги моделлардан устунлиги шундаки, у автоном шаҳар транспорт воситаси сифатида ишлатилиши мумкин. Бошқа сўзлар билан айтганда, Volocopter 2X икки йўловчини ташиш учун мўлжалланган ҳаво таксисидир. Истиқболда у учувчисиз ёки масофадан туриб бошқарилиши мумкин.
"2018 йилгача Volocopter 2X’нинг илк моделлари бошқарилувчи таксилар сифатида қўлланиш учун махсус рухсат олади", дейилган компания баёнотида.
Компаниянинг таъкидлашича, бундай транспорт воситасини спорт учувчилик лицензиясига эга исталган одам бошқара олади. Таъкидланишича, Volocopter 2X унинг баландлик ва ҳолатни ростлаш автоматик тизими ҳисобга олинган ҳолда осон бошқарилади.
Volocopter 2X вертикал учадиган ва қўнадиган транспорт воситалари тоифасига киради. Бу эса унга учиш-қўниш полосасига эҳтиёж сезувчи самолётлар олдида устунлик беради.
E-Volo’нинг кейинги қадами Германия ҳудудида ҳаво таксиси парвозларига рухсат олиш ва ушбу қурилманинг 4 ўриндиқли моделини яратиш бўлади.
UMX.UZ
2018 йилда Германияда биринчи ҳаво таксиси пайдо бўлади
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории