×

dead_j(25)

Ҳонгконглик талабалар самолёт жавонларида жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди

Ҳонгконглик талабалар самолёт жавонларида жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди
Технология
23.05.2017, 10:55
1026
0
Ҳонгконг университети талабалари самолёт юк жавонларидаги жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди. Улар ўриндиқлар остига жойланган кичик йиғилувчи секцияни ихтиро қилишди. Daily Mail'да маълум қилинишича, уларнинг ихтироси Тулузада бўлиб ўтган Airbus' 2017 Fly Your Ideas танловида биринчи ўринни эгаллаган.

Шахсий буюмлар (рюкзаклар, сумкалар)га мўлжалланган жавон қарши томондаги кресло остига жойланади. Таъкидлаш жоизки, у ёпиқ ҳолатда оёқларга ҳалақит бермайди.
Airbus вакилининг маълум қилишича, танловдаги ҳакамлар ҳайъати ихтиронинг оддий ва самаралилигидан ажабланишган. Жамоа мусобақадаги ғалабаси учун 40 минг евро миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.
UMX.UZ Ҳонгконглик талабалар самолёт жавонларида жой етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишди

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1