Telegram асосчиси туғилган кунида 7 нарсадан воз кечади
Технология
10 октябрь куни 33 ёшга тўлган россиялик тадбиркор, «ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуров ўз ҳаётида соғлом турмуш тарзини олиб бориш бўйича янги қадриятларни жорий қилажагини сўзлаб берди. Унинг фикрича, ижодий эркин муҳитни соғлом сақлаб туриш учун ўз-ўзини кемирувчи ҳар қандай иллат ва одатлардан воз кечиш лозим.
Дуров воз кечишни билдирган нарсалар орасида тиббий дармонлар ҳамда телевидение ҳам бор. Қуйида россиялик АТ мутахассиси тез орада бутунлай воз кечишни билдирилган 7 нарсанинг рўйхати келтирилган.
1) Алкоголь;
2) Жонивор гўшти;
3) Дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари;
4) Никотин ва бошқа ҳар қандай наркотик моддалар;
5) Қаҳва, қора ва кўк чой, энергетик ичимликлар;
6) Фаст-фуд, шакар, газли ичимликлар;
7) Телевидение ва унинг муқобил ўриндошлари;
«Қачонлардир воз кечмоқчи бўлганларимни ҳар бирига изоҳ бериб ўтаман. Ҳозирча, уларнинг онгимизга таъсир қилишини унутмасак бўлди. Соғлом турмуш тарзини танлаган инсонга «ақл» ўргатувчилар кўпайиб бораверади: «бу мумкин эмас, буни бажар» дегандай. Аслида, мен нимани тўғри деб билсам, шуни қила олишимни исботламоқчиман», дейди у.
Сўнгги марта Дуровнинг шу каби қарори 2012 йил «Сноб» нашрида эълон қилинганди. Ана шунда ҳам Павел аскетизм кўринишида, пул ва овқатланишнинг дабдабасидан воз кечмоқчи эканлигини билдирганди.
«Мен билан ўрин алмашмоқчи бўлган алкоголь, гўшт ва башанг кийимлардан бутунлай воз кечиши керак», деганди у.
«ВКонтакте»да фаолият юритган Антон Розенбергнинг айтишича, ҳашаматли ҳаёт, қимматбаҳо машина ва уй унинг сўзларида жуда «чиройли» янгради, аммо амалда хонадон онасининг номига расмийлаштириган эди. Павел эса Mercedes-Maybach S600 Pullman автомобилини бошқаришда давом этган.
UMX.UZ
Telegram асосчиси туғилган кунида 7 нарсадан воз кечади
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории