Европанинг энг харидоргир машиналари рейтинги тузилди
Технология
Европада энг харидоргир автомобиль Volkswagen Golf
бўлиб қолмоқда. Бу машинадан январь ойининг ўзида 45 минг 93 дона сотилган, бу кўрсаткич 2017
йилгига нисбатан 16,1 фоиз кўпроқдир.
Focus2move таҳлилчилари
маълумотларига кўра, Европа бозорида етакчилар
ўзгарди: агар Golf’дан
ҳанузгача ҳеч бир модел ўтолмаётган бўлса, янги
рейтингда 2-ўрин
Volkswagen Polo’га насиб қилган. Бу машинадан
январда 27268 дона
сотилган (4,9 фоиз ўсиш), ваҳоланки аввалги рейтингда бу ўринни Renault
Clio эгаллаган.
3-ўринни Ford Fiesta
эгаллаган. 26 минг 727 дона сотилган бу машина бир йил
аввал Европада 5-ўринни эгаллаган.
Рўйхатнинг кейинги
ўринларини мос равишда 25507 ва 23958 дона
сотилган Renault Clio (4 фоиз камайиш) ва Volkswagen
Tiguan (1,6 фоиз ўсиш) эгалламоқда.
Етакчи ўнталикнинг 6-ўрнини 21159 дона сотилган Skoda
Octavia (6,8 фоиз ўсиш) эгалламоқда, сўнгра 21708
дона сотилган Nissan Qashqai кроссовери (2,3 фоиз ўсиш)
ва 21459 дона сотилган Peugeot 208 (5,8 фоиз ўсиш)
келмоқда.
Охирги ўринларни Ford Focus ва Toyota Yaris эгаллаган.
Ўтган ой бу машиналардан
мос равишда 19 435 (7,5 фоиз ўсиш) ва 18 812 (17,3 фоиз ўсиш) дона сотилган.

UMX.UZ
Европанинг энг харидоргир машиналари рейтинги тузилди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (0)
Топ из этой категории