×

dead_j(25)

GoPro АҚШ учун мўлжалланган камералар ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчиради

GoPro АҚШ учун мўлжалланган камералар ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчиради
Технология
11.12.2018, 15:35
936
0
Американинг GoPro компанияси АҚШ учун мўлжалланган техника ишлаб чиқаришнинг катта қисмини Хитойдан кўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда GoPro сайтидаги матбуот учун хабарномада айтилган.

Таъкидланишича, камералар ишлаб чиқарувчиси янги савдо божлари туфайли шундай қадамга борди.

- Бугунги геосиёсий бизнес-муҳит мослашувчанликни талаб қилади, биз божлар билан боғлиқ саволларга фаол жавоб беришга қарор қилдик: АҚШ учун мўлжалланган камераларни ишлаб чиқариш Хитойдан кўчирилади», - деди компания молиявий директори Брайан Макги.

Кўчириш ишлари 2019 йилнинг ўрталарига мўлжалланган. Портатив видеокамералар ишлаб чиқариладиган янги жой ҳақида хабар берилмади.
UMX.UZ GoPro АҚШ учун мўлжалланган камералар ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчиради

Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+Enter
Комментарии (0)
Топ из этой категории
home-page--v1 messaging- store tasks--v1