Ishq
Томчи денгиз ишқида ёниб, Ошиқади мудом у томон. Завқ аталмиш уловга миниб, Етмоқ истар, бўлиб соғ-омон. Йўлда учрар ғанимлар бисёр, Қуёш, тупроқ, шамол қўрқинчи. Асло қайтмас, бўлса-да ночор, Чунки бордир денгиз соғинчи. Сел, ёмғирлар ёрдамга шошиб. Тўсиқлардан соғ-омон ўтар. Кўп синовли йўлларни босиб, Томчи денгиз васлига етар. Ҳақиқий ишқ, ҳақиқий соғинч, Ҳажр қулфин очиб беради. Ўзингдан воз кечган кун, бу ишқ, Ўзлигингни топиб беради. ✍️islombek_jumaev | |
| |
Просмотров: 27 | |